"Маданият ва мулоқот" курси амалий бўлиб, нафақат маданиятлараро мулоқот ва бошқа маданиятларда самарали хизмат қилиш масалаларини чуқурроқ ўрганмоқчи бўлган элчилар учун, балки бошқа одамлар билан муносабатларни яхшилашга интилаётган ҳар бир масиҳий учун ҳам фойдали йўл-йўриқ ва маслаҳатлар беради. Ўқитувчилар ўзларининг кўп йиллик тажрибаси ва кузатишлари билан ўртоқлашадилар ва турли авлодлар ва маданиятлар мулоқотининг маданий контекстида ўзаро тушунишга эришиш, тушунмовчиликлардан қочиш ва бошқа маданият вакиллари билан ҳурматли муносабатларни ўрнатишни ўрганиш учун можароли вазиятлар ҳақида фикр юритишни таклиф қиладилар.
