Қадимги дунёнинг бирон бир тарихий ҳикояси Хушхабарчи Луқо томонидан ёзилган ҳикоя билан ишончлилик бўйича рақобатлаша олмайди. Ҳаворийлар фаолияти илмий ва тарихий санъат асаридир, шунингдек, солиҳ муаллифнинг руҳий асаридир. Ҳаворийлар фаолияти "барча халқларга ўргатиш" жараёнига бағишланган. Бу китоб, осмон ва ерни яратган ягона Худо ҳақидаги ва Носиралик Исо Худонинг Ўғли эканлиги ҳақидаги ҳақиқатни шогирдлар қандай қилиб барча халқларга етказганликлари ҳақида. Ҳаворийларнинг фаолияти бу апологетик китоб бўлиб, у Носиралик Исо Ўзининг ким деб атаганлигини тасдиқлайди. Ҳаворийлар фаолияти китобини қуйидагича таърифлаш мумкин: "Исо кўтарилди, Муқаддас Руҳ тушди ва Худонинг Жамоати кенгая бошлади". TVSEMINARY ўқитувчиси ва воизхон Ронни Стивенс билан биргаликда сиз Ҳаворийлар фаолиятини ўрганасиз, муҳим масалаларни муҳокама қиласиз, ўзингиз учун руҳий сабоқларни ўрганасиз ва гувоҳлигингиз ҳақида фикр юритасиз.
Девид Шенк – дин, таълим ва антропология соҳасида фалсафа доктори бўлиб, у масиҳийлик ва исломни, шунингдек, улар ўртасидаги дўстона муносабат усулини ўрганиб чиқишни таклиф этади. У, мусулмонлар билан олиб бориладиган суҳбатда, Жамоат ўзининг чақирувига ва Масиҳга вафодор бўлиши мумкинлиги ҳақида гапиради. Ўқитувчи, ушбу семинар, тингловчиларда ўз ишончига амин бўлишга, шунингдек, мусулмонларнинг дунёқарашини тушунишга ўргатади, деб умид қилади. Бутун курс давомида Девид Шенк мусулмонларнинг ўзидан эшитган исломнинг моҳияти ҳақида гапирса-да, исломни Масиҳнинг издоши сифатида кўриб чиқади. Ушбу курс охирида бутун қалбингиз билан Девид Шенкни севиб қоласиз ва нима сабабдан мусулмонлар уни жуда ҳурмат қилишларини тушуниб оласиз.
Янги Ахд - бу Исо Масиҳ хақида ҳикоя ва гуноҳ кириб келган дунёдаги одамларни қутқариш учун Худонинг режаси. "Муқаддас Китоб асослари Янги Ахд" бўйича ўқув курси ўнта маърузадан иборат бўлиб, улар бизга эски ахдда тасвирланган Худонинг севгиси хақида хикоя қилишни давом эттирадиган йигирма еттида Янги Ахд китоблари хақида қисқача маълумот беради. Худо, Исо Масих орқали гунох муаммосини қандай хал қилганлиги, жамоатни қандай яратгани ва имонни "ернинг чеккасига қадар" қандай тарқатганлигини билиб олишингиз учун сизга маълумот берувчи маърузалар ёрдам беради. Янги Ахд китобларининг муаллифлари бизга Масиҳнинг ҳаёти ва хизмати, ҳамда унинг шогирдларининг хизматларини тасвирлайдилар ва солих, масихий хаёт кечириш учун далда ва кўрсатмалар берадилар. TVSEMINARY ўқитувчиси Сид Базел бизни ҳар бир Янги Ахд китобининг асосий мазмуни билан таништиради, унинг ёзилиш мақсадини тушунтаради, илохий масалаларга ва Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларни кундалик ҳаётимизда ва хизматимизда амалий қўллаш принципларига эътибор бради. "Муқаддас Китоб асослари Янги Ахд" ўқув курси - Муқаддас битикларни чуқур ўрганишга ўзларини бағишламоқчи бўлганлар учун биринчи қадамдир.
"Маданият ва мулоқот" курси амалий бўлиб, нафақат маданиятлараро мулоқот ва бошқа маданиятларда самарали хизмат қилиш масалаларини чуқурроқ ўрганмоқчи бўлган элчилар учун, балки бошқа одамлар билан муносабатларни яхшилашга интилаётган ҳар бир масиҳий учун ҳам фойдали йўл-йўриқ ва маслаҳатлар беради. Ўқитувчилар ўзларининг кўп йиллик тажрибаси ва кузатишлари билан ўртоқлашадилар ва турли авлодлар ва маданиятлар мулоқотининг маданий контекстида ўзаро тушунишга эришиш, тушунмовчиликлардан қочиш ва бошқа маданият вакиллари билан ҳурматли муносабатларни ўрнатишни ўрганиш учун можароли вазиятлар ҳақида фикр юритишни таклиф қиладилар.