Ўқитувчи ҳақида

Дэвид Шенк Танзаниядаги миссионерлар оиласида туғилган. Ўн йил давомида ислом дини бўлган Сомали шаҳрида билим бериш фаолиятида фаол ишлади, кейин олти йил давомида Кения шаҳридаги Найроби университетида динни қиёслаш ва жамоат тарихидан дарс берди. 1988 йилдан 2002 йилгача илоҳиёт профессори бўлган Дэвид Шенк Литвадаги Литва масиҳий колледжида дарс берди. 1980 йилдан Шенкнинг асосий хизмат ва иш жойи Пенсильвания штатидаги Салунга шаҳрида Шарқий меннонитлар миссиясининг штаб-квартираси бўган. У ерда Шенк ҳар хил динлар вакилларининг орасидаги алоқани яхшилаш ишида иштирок этади. Дэвид Шенк кўплаб китобларнинг муаллифи ҳисобланади, “Мусулмонлар билан масиҳийлар орасидаги суҳбат”, “Глобал Худолар” ва “Масиҳийлар йўлида кутилмаган ходисалар” шулар жумласидандир.

“Мусулмонларнинг йўли ва масиҳий жамоат” китобидан:

Менинг мусулмонлар жамиятида биринчи бевосита бўлган жойим африка давлатидаги Сомали шаҳри эди. 1963 йилда оиламиз бу мусулмонлар давлатида ўзининг ўн йиллик яшашини бошлади, бу шаҳар фуқаролари туяларни ҳайдаб борувчи инсонлар эди. Биз у ерга Шарқий Меннонитлар миссиясидан келган эдик. Сомалига кўчиб келгунимизча, мен Танзанияда ўсганман, кейин ўн йил атрофида Америка Қўшма Штатларида яшадим.

Мен меннонитлар миссиясида таълим бериш дастурида ишлаш учун Сомалида бўлган бўлсам ҳам, Худо мени бу давлатда бўлган вақтимизнинг бутун ўн йил давомида доимо Ўзи ҳақида эслашимга ундар эди.

Марксизм инқилоби бизни Сомалидан кетишга мажбур қилди, биз 1973 йилда жануб томонда жойлашган Кенияга кўчиб ўтдик. Мен Кенияда яшаган вақтимда, мусулмонлар ва масиҳийларнинг биргаликдаги учрашувларидан ҳис қилган нарсалардан менинг илоҳиётга бўлган қизиқишим ўсди, мусулмонлар орасида тўлиқ севгига эга бўлган хизмат кўрсатишга интилишим ўсди, шу билан бирга, бир тарафдан қарама-қаршиликлар, бошқа тарафдан ишончсизлик тортишувларига имкон яратмасликка ҳаракат қилиб, уларга ўзимнинг имоним ҳақида гувоҳлик беришга бўлган интилишим жуда ҳам ўсди.  

Африкадаги “Масиҳий-мусулмонлар муносабати” (PROCMURA) деб номланган проект менга ҳақиқатан мусулмонларга хизмат қилиш ва уларга гувоҳлик беришга ҳаракат қилаётган бошқа масиҳийлар билан биргаликда ишлашга имкон берди. Мен PROCMURA гуруҳи билан масиҳийларга мусулмонлар билан мулоқот қилиш учун ва уларнинг юрагига гувоҳлик бериш учун тайёрланишига ёрдам берадиган семинарлар ўтказиб ва бошқа тадбирларда қатнашиб хизмат қилганман.

Бу хизматчилар мен билан Инжилни ўрганиш каби дастурларни тузишда бирга ишлашган. Бу дастурларда Ислом менталитетини ҳисобга олган ҳолда, мусулмонларнинг масиҳийлар имонига бўлган муносабатидаги нотўғри тушунча ва тушунмасликка тўхталиб ўтилган. “Худонинг одамлари” деб ном олган бу курс дунёнинг 40 та тилларига таржима қилинган ва қилинмоқда; ҳар йили Инжилни ўрганишнинг бу дастурига минглаб одамлар қўшилмоқдалар.

Мусулмонлар билан муносабатда катта аҳамиятга эга бўлган мадад – бу менинг мусулмон дўстим Бадру Катерегга билан узоқ вақт давомидаги суҳбат бўлди. Биз Найроби Университети қошидаги Кениятта колледжида  дунё динлари фанидан дарс ўтардик. Биргаликда ўтказган машғулотлар вақтида биз имон ҳақидаги саволларни муҳокама қилардик.

Бундай суҳбатлар билан ўзига хос машғулотлар, мен билан Бадру орасидаги ишонч билдирувчи муносабатларни ўрнатишга ёрдам берди ва биз ўзимизнинг суҳбатларимизни “Мусулмонлар ва масиҳийлар ўртасидаги суҳбат” китоби кўринишида ифода қилишга қарор қилдик.

Биз 1979 йилда оиламиз билан Америка Қўшма Штатларига қайтганимиздан кейин, мен мусулмонлар билан ўз суҳбатимни давом эттирдим.

Охирги йилларда, айниқса бир нечта воқеалар юрагимдан жой олди. Шулардан бири, олтита учрашувлардан иборат бўлган учрашув Буюк Британияда бўлиб ўтган Торонтодаги Мусулмонларга оид маълумотлар марказининг директори Шабир Али билан бўлган суҳбатдир. Бу суҳбатлар Лондоннинг марказий мачитида ва бешта университетларда бўлиб ўтганди.

Кейин икки йил ўтгандан кейин менга, 2002 йилнинг кузида немислар шаҳри Гайлигенштадтда, “Теологише Штудиентаге дер АМГ” номли ташкилот  ўтказган Хамеди Мохагери билан суҳбатда қатнашиш насиб этди. Анабаптист-меннонитлар ташкилоти ўтказган бу тўрт кунлик воқеа, мусулмонлар ва масиҳийлар ўртасидаги суҳбатларда бўладиган жуда ўзгача бўлган, чуқур илоҳиёт ва бир-бирига ҳурматли муносабатлар сезилди.

Менинг мусулмонлар билан ўтган йўлим худди анабаптистлар йўли каби бўлди. Мен Исо Ҳалоскорнинг содиқ издошиман.

Менинг ҳаётимнинг шиори 1 Бутрус 3:15: “15Қўрқувга тобе бўлмай, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳокимиятига бўйсунинглар. Масиҳга бўлган умидингиз ҳақида сиздан сўраган ҳар бир кишига жавоб беришга доимо тайёр туринглар”.

 

Oxirgi o'zgartirish: Среда, 19 Май 2021, 10:33