Курс хақида қисқача маълумот

"МАДАНИЯТ ВА МУЛОҚОТ" КУРСИНИНГ ЎҚУВ ДАСТУРИ 

Курс коди: PT512

Курс ўқитувчилар: Дуэйн Элмер, Мюриэл Элмер

 

Курс тавсифи:

"Маданият ва мулоқот" курси амалий бўлиб, нафақат маданиятлараро мулоқот ва бошқа маданиятларда самарали хизмат қилиш масалаларини чуқурроқ ўрганмоқчи бўлган элчилар учун, балки бошқа одамлар билан муносабатларни яхшилашга интилаётган ҳар бир масиҳий учун ҳам фойдали йўл-йўриқ ва маслаҳатлар беради.

Ўқитувчилар ўзларининг кўп йиллик тажрибаси ва кузатишлари билан ўртоқлашадилар ва турли авлодлар ва маданиятлар мулоқотининг маданий контекстида ўзаро тушунишга эришиш, тушунмовчиликлардан қочиш ва бошқа маданият вакиллари билан ҳурматли муносабатларни ўрнатишни ўрганиш учун можароли вазиятлар ҳақида фикр юритишни таклиф қиладилар.

 

Курснинг мақсад ва вазифалари:

- ўзаро тушунишга эришиш учун самарали мулоқот кўникмаларини эгаллашнинг амалий аҳамиятини кўрсатиш;

- мулоқот жараёнининг барча таркибий қисмларининг аҳамиятини кўрсатиш;

- низоларни ҳал қилишда ёрдам бериш, тушунмовчиликларнинг олдини олиш ва бошқа маданият вакиллари билан ҳурматли муносабатлар ўрнатиш;

- салбий хусусият ва шошилинч хулосалар чиқаришнинг хавфли оқибатларини очиб бериш;

- хизматчи бўлиш йўлидаги муҳим босқичлар ҳақида айтиб бериш

 

Мундарижа:

Ушбу курс қуйидаги мавзулардан иборат:

 

Кириш мавзулари.

Лекция 1. Маданиятлараро коммуникация

                    1.1. Маданий чегараларни кесиб ўтиш.  

                    1.2. Маданий мослашиш харитаси.

                    1.3. Муваффақиятли мослашув учун зарур сифатлар.

                    1.4. Алоқа жараёнининг асосий қисмлари.

                    1.5. Салбий уйдирмалар назарияси.

                    1.6. Тест.

Лекция 2. Ғарб ва шарқ орасидаги маданий фарқлар.

                    2.1. Кириш.

                    2.2. Ғарб ва шарқ орасидаги маданий фарқлар 1-чи қисм.

                    2.3. Ғарб ва шарқ орасидаги маданий фарқлар 2-чи қисм.

Лекция 3. Низоларни бартараф этиш усуллари.

                    3.1. Низоларнинг сабаби.

                    3.2. Зиддиятли вазиятни ҳал қилишда ғарб ёндашуви.

                          3.2.1. Таҳминлар ва кузатувлар.

                          3.2.2. Хулқ-атворнинг бешта услуби.

                          3.2.3. Суст агрессив хатти-ҳаракат.

                    3.3. Низони бошқаришда билвосита усуллар.

                    3.4. Кечиримга мухтожлик.

                    3.5. Зиддиятни ҳал қилиш учун мулоқот тамойиллари.

Лекция 4.  Хизматчи бўлиш йўли.

                    4.1. Самимийлик.

                    4.2. Принятие.

                    4.3. Ишонч.

                    4.4. Янги билимларга эга бўлиш.

                    4.5. Тушуниш ва хизмат.

 

 

Курсни якунлаш:

Талабалар, якуний тестдан ўтиш орқали ўзларини синаб кўришлари мумкин. Агар якуний тестда 70% дан юқори балл тўплашга муваффақ бўлса, у ҳолда курс якунланган деб баҳоланади ва бунинг учун сертификатни электрон деканатнинг шахсий профилидан юклаб олиш мумкин.

Oxirgi o'zgartirish: Понедельник, 27 Февраль 2023, 6:56