Курс хақида қисқача маълумот

 "Муқаддас Китоб асослари Янги Ахд" Ўқув курси 

Курснинг коди: NT 109

Ўқитувчи: Сид Баззелл

 

Курс хақида маълумот:

Янги Ахд - бу Исо Масиҳ ҳақида ҳикоя ва гуноҳ кириб келган дунёдаги одамларни қутқариш учун, Худонинг режасидир. "Муқаддас Китоб асослари Янги Ахд" бўйича ўқув курси ўнта маърузадан иборат бўлиб, улар бизга эски ахдда тасвирланган Худонинг севгиси хақида хикоя қилишни давом эттирадиган йигирма еттита Янги Ахд китоблари хақида қисқача маълумот беради. Худо, Исо Масиҳ орқали гунох муаммосини қандай ҳал қилганлиги, жамоатни қандай яратгани ва имонни "ернинг чеккасига қадар" қандай тарқатганини билиб олишингиз учун сизга маълумот берувчи маърузалар ёрдам беради. Янги Ахд китобларининг муаллифлари бизга Масиҳнинг ҳаёти ва ҳизмати, ҳамда унинг шогирдларининг ҳизматларини тасвирлайдилар ва солих, масиҳий ҳаёт кечириш учун далда ва кўрастмалар берадилар. Ўқитувчи Сид Базел бизни ҳар бир Янги Ахд китобларининг асосий мазмуни билан таништиради, унинг ёзилиш мақсадини тушунтиради, илохий масалаларга ва  Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларни  кундалик ҳаётимизда ва ҳизматизда амалий қўллаш принципларига эътибор беради. "Муқаддас Китоб асослари Янги Ахд" ўқув курси - Муқаддас битикларни чуқур ўрганишни ҳахлаганлар учун биринчи қадамдир.  

 

Курснинг мақсад ва фазифалари:

Ушбу курсни тугатиб бўлган талаба қуйидагиларни билиши керак:

  1. Янги Ахд китобларининг турли тоифаларини номлай олиши.

  2. Янги Ахдда ҳикоя қилинган Илоҳий севгини умумлаштириб ва Муқаддас Китобнинг ушбу қисмида Масиҳнинг ролини тушинтириб бериши. 

  3. Ҳар бир хушхабар ва хар бир муаллифнинг ноёб томонларини тушуниши, шунингдек тўрталасининг умумий гувохликлари Масиҳ - Инсонда гавдалангани ва унинг ишлари ҳақида қандай қилиб чуқур тасаввур беришини кўрсатиш 

  4. "Исо Масиҳ ким?" Деган саволга жавоб бера олиши.

  5. Унинг мўжизалари ва масалларини тавсифлаб бериш ва масалларни тўғри тушуниш учун махсус услубларни қўллай олиш. 

  6. Ҳаворийлар китобининг асосий мавзуларини тушунтириб бериш. Ҳаворий Павлуснинг таржимаи ҳолини, шу жумладан унинг элчилик саёхатранини қисқача тасвирлаб бериш, ҳамда унинг юрагидаги руҳий алангани сабабини тушуниш. 

  7. Хушхабарнинг асосий мавзуларини тушуниб олиш ва ҳар бир мактубдаги муҳим руҳий ҳақиқатларни қўллай олиш.

  8. Ваҳий китобида ёзилганлардан хулоса чиқариб, унда баён этилган руҳий ҳақиқатларни қўллай олиш.                                                                                                                                                                                                                                                              Курс таркиби:

1-чи маъруза   Кириш

2-чи маъруза.  Хушхабар

3-чи маъруза.  Исо Масиҳ ким эди? 

4-чи маъруза.  Исо Масиҳнинг мўжизалари ва масаллари

5-чи маъруза.  Ҳаворийлар фаолияти китоби 1-чи қисм 

6-чи маъруза.  Ҳаворилар фаолияти китоби 2-чи қисм 

7-чи маъруза.  Павлуснинг мактуби 1-чи қисм 

8-чи маъруза.  Павлуснинг мактуби 2-чи қисм 

9-чи маъруза.  Умумий мактублар 

10-чи маъруза. Юҳаннонинг мактублари ва Ваҳий китоби 

Курсни якунлаш:

Талабалар, агар хоҳласалар, якуний тестдан ўтиш орқали ўзларини синаб кўришлари мумкин. Агар сиз якуний тестда 70% дан юқори балл тўплашга муваффақ бўлсангиз, у ҳолда курс якунланган деб баҳоланади, бунинг учун сертификатни электрон деканатнинг шахсий профилидан юклаб олишингиз мумкин. 

 

Oxirgi o'zgartirish: Воскресенье, 13 Март 2022, 4:10