Ўқитувчи ҳақида

 “МУҚАДДАС КИТОБ АСОСЛАРИ ЯНГИ АҲД” Ўқув курси

Курс коди: NT 109

Маърузачи: Сид Баззелл

Фалсафа фанлари доктори Сид Баззелл

 

Доктор Сид Баззелл ГлобалНет Масиҳийлик Университети декани ва Колорадо штатининг Лэйквуд шаҳридаги Колорадо Масиҳийлик университети илоҳиёт мактабининг собиқ декани бўлиб, у ҳозирда ўша ерда Муқаддас Китоб бўйича, етакчилик ва гомилетика курсларидан дарс беради.

Доктор Баззелл Филаделфия Муқаддас Китоб коллежида бакалавр дипломига, Даллас илоҳиёт семинариясида илоҳиёт бўйича магистр даражасига ва Мичиган давлат университетида фалсафа фанлари докторлик даражасига эга.

Колорадо Масиҳийлик университети профессори доктор Баззеллнинг илоҳиётга бўлган муҳаббати етакчилик ҳақидаги чуқур билим билан бирга боғлиқдир. 1997 йилдан Колорадо Масиҳийлик Университетида Академик ишлари бўйича ректор ўринбосари лавозимини эгаллашдан олдин доктор Баззелл Муқаддас Китоб тадқиқотлари ва етакчилик профессори бўлган.

Колорадо Масиҳийлик Университетида ишлашидан олдин, 1995 йилдан 1997 йилгача, доктор Баззелл Муқаддас Китоб илоҳиёт семинариясида (Хатфилд, Пенсилвания штати) чўпонлик илоҳиёти профессори ва академик декани лавозимига эга бўлган, Шарқий консерватив баптистлар семинариясида (Форт Вашингтон шахри, Пенсилвания штати, 1993 йилдан 1995 йилгача) ишлаган.

Бунгача у Колорадо Масиҳийлик университетининг Касбий таълим мактабида Масиҳий етакчилик дастури директори ва бошқарув ва менеджмент профессори (1992-1993) ва Даллас илоҳиёт семинариясида (Даллас, Техас, 1974-1982) доцент бўлган. Бундан ташқари, профессор доктор Баззал Денвер семинариясида, Гордон-Конвелл илоҳиёт семинариясида ва Шарқий коллежида мустақил ўқитувчи бўлиб ишлайди 

Д-р Баззелл Европа, Осиё ва Африкада етакчиларини тайёрлаган ва Австрия, Хитой, Индонезия ва Полша каби мамлакатларда фаол дарс берган. Ҳозирда Миср, Ҳиндистон ва Непалда етакчиликни ривожлантириш ва малака ошириш бўйича магистрлик курсларида дарс беради.

Доктор Баззелл тадқиқот фаолияти билан бир қаторда катта хизмат тажрибасига ҳам эга. 1960-йилларнинг ўрталаридан бошлаб у бир қанча жамоатларга асос солган ва оқсоқол бўлиб хизмат қилган ва 1998 йилда доктор Баззелл (Монтана штати Биллингс шаҳри) Биллингдаги Муқаддас Китобга асосланган жамоатга қўл қўйиб хизматга тайинланган. Шунингдек, у "Ҳаёт сўзи"  хизматчилари ҳамкорлиги сафларида ишлаган, масиҳийлар лагерларида ва семинарларда нутқ сўзлаган. Бошқа нарсалар қаторида, у "Инсоният учун яшаш жойи", "Йўл кўрсатувчилар", "Хушхабарчилар миллий бирлашмаси" ва "Умумжаҳон қарашлар" каби нуфузли ташкилотлар томонидан ўтказилган кўплаб конференцияларда иштирок этган. 1973 йилдан 1979 йилгача Доктор Буззелл 

Даллас масиҳийлар Тиббиёт Жамиятининг ҳудудий директори ва 1993 йилда Москвадаги Россия Гуманитар фанлар академиясида Бутунжаҳон халқаро ҳарбий конференция доирасида рус ҳарбий хизматчилари учун ахлоқ бўйича маърузалар ўқиган.

Д-р Баззелл кўплаб нашрларнинг таниқли муаллифи бўлиб, у "Муқаддас Китоб билимлари шарҳи" ва "Донишмандлардан ўрганинг" каби Муқаддас Китобнинг турли шарҳларига ҳисса қўшган. Д-р Баззеллнинг энг асосий ва кенг қамровли иши “Етакчилик бўйича қўлланма” эди ва ҳозир ҳам шундай бўлиб қолмоқда. У шунингдек, "Муқаддас Китоб етакчилиги" ва Муқаддас Китоб "Каломга содиқлар" (Зондерван нашриёти) журналларига киритилган мақолаларнинг бош муҳаррири ва муаллифи эди.

Oxirgi o'zgartirish: Четверг, 30 Июнь 2022, 12:34