ВИДЕО Лекция 22. Бутруснинг ҳибсга олиниши ва озод қилиниши (Ҳав. 12) 23:44
Худо ҳаммани даволамайди ёки ўлимдан қутқармайди. Ушбу маърузада ўқитувчи Ронни Стивенс Худонинг ҳукмронлиги ҳақида гапиради. 12-чи бобда Ёқуб қамоққа тушади ва қиличдан ўлдирилади. Нега Ҳирод Ёқубни ўлдирди? Нега у Бутрусни қамоққа ташлади? Нега Худо Ёқубни самога олиб кетди, лекин жамоатнинг ибодатлари орқали Бутрусни озод қилди? Ўқитувчи, шунингдек, Муқаддас Китобда айтилган барча одамларнинг исмларини нима учун билмаслигимиз ҳақида ўйлашни таклиф қилади. Биз қудуқ олдидаги самариялик аёлнинг исмини билмаймиз, лекин Бутрусга эшикни очмаган хизматкорнинг исмини биламиз. Ушбу маъруза охирида ўқитувчи бизга Ҳироднинг ўлими ҳақида гапириб беради. Яхши одамлар ўлади, ёвуз одамлар томонидан ўлдирилади ва Худо бунга йўл қўйиб беради. Аммо 12-чи бобнинг охирида бундай ёвуз одам Раббийнинг қиличидан ўлади.